Смотреть в Telegram
381-13-модда. Жиноят иши тамомланганидан кейин ундаги материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқини таъминлаш Айблов далолатномаси тузилганидан сўнг суриштирувчи айбланувчи ва ҳимоячига суриштирув тамомланганлигини эълон қилади, уларга ишдаги барча материаллар билан танишиб чиқишга доир ҳуқуқларини тушунтиради ва танишиб чиқиш учун ишни тикилган ҳамда рақамланган кўринишда, ҳужжатларнинг ҳар бир жилдини рўйхати билан тақдим этади. Башарти иш тугатилган бўлса, суриштирувчи бу ҳақда ва иш материаллари билан танишиш ҳуқуқи ҳақида гумон қилинувчини, айбланувчини, ҳимоячини хабардор қилади ҳамда уларнинг илтимосига биноан уларга танишиб чиқиш учун ишни тақдим этади. Суриштирувчи суриштирув тамомланганлиги ва иш айблов далолатномаси билан судга юборилиши ёки иш тугатилганлиги тўғрисида жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига хабар қилади, башарти улар хоҳласалар, барча иш материаллари билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиради. Сўнг суриштирувчи кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчиларининг илтимосига мувофиқ, танишиб чиқиш учун уларга ишни тақдим этади. Жабрланувчилар, гувоҳлар, холислар ва процесснинг бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тергов ҳаракатлари баённомасининг кириш қисмлари танишиб чиқиш учун тақдим қилинмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда баённомаларнинг кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган кириш қисмлари муҳрланган ҳолда сақланади. Башарти айбланувчининг ҳимоячиси ёки жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг вакили узрли сабабларга биноан белгиланган вақтда иш материаллари билан танишиб чиқиш учун кела олмаса, суриштирувчи танишиб чиқиш муддатини кўпи билан беш суткага кечиктириши мумкин. Ҳимоячи ёки вакил бу муддат ичида келмаган тақдирда айбланувчига бошқа ҳимоячини таклиф қилиш, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгарга бошқа вакил чақириш учун имконият яратилади. Иш билан танишиб чиқаётган шахс ишдаги ҳужжатлардан кўчирмалар ёзиб олишга ҳақлидир, давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно. Суриштирувчи айблов далолатномаси ва ишдаги материаллар билан танишиб чиққанлик тўғрисида баённома тузади. Иш билан танишиб чиққанидан кейинги оғзаки илтимосларни суриштирувчи баённомага киритади. Процесс иштирокчиси ёзма тарзда алоҳида илтимоснома бериши мумкин, бу ҳақда баённомада ёзиб қўйилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств