Смотреть в Telegram
377-модда. Илтимослар қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби Айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш билан танишиб чиқишгач ёки бирор сабабга кўра танишиб чиқишдан бош тортганларидан кейин терговчи улардан қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш ёки янги қарорлар қабул қилиш хусусида илтимослари бор ёки йўқлигини аниқлайди. Тарафларнинг аризасига биноан илтимосномалар тайёрлаш ва тақдим қилиш учун уч сутка доирасида вақт берилиши мумкин. Терговчи илтимосномани тўла ёки қисман рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради ва бу ҳақда илтимоснома берилган вақтдан бошлаб уч сутка ичида аризачига хабар беради. Аризачи илтимосни қондириш рад қилинганлиги тўғрисидаги қарор билан танишиб чиққанидан кейин икки сутка ичида прокурорга рад этилганлик устидан шикоят қилиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств