364-модда. Дастлабки терговни тўхтатиш асослари ва тартиби
Дастлабки тергов:
1) иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган;
2) айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган;
3) айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган, башарти унинг терговга келишини таъминлаш имконияти бўлмаса;
4) айбланувчи ишни юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалинган ҳолларда тўхтатилади.
назарда тутилган асослар юзага келган вақтдан бошлаб тўхтатилади. Лекин дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи айбланувчи йўқлигида бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт.
Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисида терговчи қарор чиқаради ва унинг нусхасини прокурорга юборади.
Каналга уланиш 👉@jpk_uz