Смотреть в Telegram
361-модда. Жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор Шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради, унда: 1) айбланувчи тариқасида жалб этилаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган куни, ойи ва йили; 2) айбловнинг мазмуни, яъни шахснинг зиммасига қўйилаётган жиноят ҳодисаси, у содир этилган жой, вақт ва бошқа муҳим ҳолатлар баёни; 3) Жиноят кодексининг ушбу жиноятни назарда тутган моддаси, қисми, банди акс эттирилиши лозим. Жиноят кодексининг турли моддалари, қисмлари ёки бандларида назарда тутилган бир неча жиноятни содир этишда айблаганда, бу жиноятлардан ҳар бирининг моҳияти ва юридик тавсифи алоҳида кўрсатилиши лозим. Қарорнинг хулоса қисмида мазкур шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида тўхтамга келинганлиги ифодаланиши лозим. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств