346-модда. Ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик
Жиноят қаерда содир этилган бўлса, жиноят иши ўша туман (шаҳар) терговчисининг терговига тегишли бўлади.
Дастлабки тергов, башарти иш ҳолатларини анча тез, пухта, тўла, холисона, ҳар томонлама текширишга ёрдам берса, иш қўзғатилган жойда ёки гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи ёки гувоҳларнинг кўпчилиги турган ерда ўтказилиши ҳам мумкин.
Юқори турувчи прокурор ёки юқори тергов бўлинмаси бошлиғининг фармойишига асосан дастлабки тергов ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилиши ҳам мумкин.
Каналга уланиш
👉 @jpk_uz