Смотреть в Telegram
345-модда. Жиноят ишининг терговга тегишлилиги Ушбу модданинг иккинчи — еттинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши шарт. Жиноят кодексининг 97 — 103-1, 108, 116, 137, 141 — 149, 175-моддаларида, 177-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 180 — 1811-моддаларида, 184-моддаси учинчи қисмида, 1841-моддасида, 186-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 192-1 — 192-11, 197-1, 205 — 215, 218 — 222, 229-4, 230 — 230-2, 231-моддаларида, 232-моддаси иккинчи қисмида, 233 — 236, 241-1 — 242, 265-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан амалга оширилади. Жиноят кодексининг 279 — 302-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳарбий прокуратура терговчилари томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 150 — 163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов давлат хавфсизлик хизмати терговчилари томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 104-моддасида, 105-моддаси иккинчи қисмида, 106, 107-моддаларида, 110-моддаси иккинчи қисмида, 113-моддаси учинчи — бешинчи қисмларида, 114-моддаси учинчи қисмида, 117-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 118, 119-моддаларида, 121-моддаси иккинчи қисмида, 124-моддасида, 127-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 127-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-моддаси иккинчи қисмида, 129-моддаси иккинчи қисмида, 131-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 133-моддаси иккинчи қисмида, 134, 135-моддаларида, 138-моддаси иккинчи қисмида, 164 — 166-моддаларида, 168-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 169-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 171-моддаси учинчи қисмида, 173-моддаси учинчи қисмида, 176-моддасида, 186-1-моддасида, 186-2-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 193 — 197, 198 — 204, 216-моддаларида, 216-1-моддасининг иккинчи қисмида, 217-моддасида, 225-моддаси учинчи қисмида, 226-моддаси иккинчи қисмида, 228-моддаси иккинчи қисмида, 229-6, 243, 244, 244-3-моддаларида, 244-4-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 245, 247, 248-моддаларида, 248-1-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 249, 250-моддаларида, 2501-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 251 — 255-1-моддаларида, 2552-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 256 — 258-моддаларида, 259-моддаси иккинчи қисмида, 260-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 260-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 262-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 263-моддасида, 263-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 264-моддасида, 266-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 267-моддасида, 268-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 269-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 270-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 271, 273-моддаларида, 274-моддаси иккинчи қисмида, 275-моддасида, 276-моддаси иккинчи қисмида, 277-моддаси учинчи қисмида, 278-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 278-7-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек вояга етмаганлар содир этган жиноятларга доир барча ишлар бўйича (қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ бўлган жиноятлар бундан мустасно) дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан амалга оширилади. Жиноят кодексининг 130-моддаси учинчи қисмида, 167-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 178, 186-3, 188, 188-1, 244-1, 244-2-моддаларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки тергов иш қўзғатган дастлабки тергов органи томонидан амалга оширилади. Терговга қадар текширувни амалга ошираётган орган ёки суриштирув органи томонидан ушбу қисмда назарда тутилган жиноятлар бўйича иш қўзғатилган тақдирда, иш бўйича терговни амалга оширувчи дастлабки тергов органи прокурор томонидан белгиланади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств