Смотреть в Telegram
331-модда. Жиноят ишини қўзғатиш тартиби Ушбу Кодекснинг 322-моддасида назарда тутилган сабаб ва асослар мавжуд бўлган тақдирда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси қарор чиқаради. Қарорда: ишни қўзғатиш сабаблари ва асослари; Жиноят кодексининг жиноят иши қўзғатилган жиноятни назарда тутувчи моддаси; бундан буён ишни ўз юритувига олувчи мансабдор шахс кўрсатилади. Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси ушбу ишнинг тергов қилиниши устидан назоратни амалга ошириши лозим бўлган прокурорга юборилади. Иш қўзғатилгандан кейин узоққа чўзилган жиноятларнинг олдини олиш ва жиноятлар такрорланишига йўл қўймаслик, шунингдек иш учун аҳамияти бўлиши эҳтимол тутилган жиноят излари, нарсалар ва ҳужжатларни мустаҳкамлаш ва қўриқлаш юзасидан дарҳол чоралар кўриш лозим. Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган фактлар бўйича тадбиркорлик субъектига нисбатан жиноят ишини қўзғатишга фақат Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг розилиги билан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарининг розилиги билан йўл қўйилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств