Смотреть в Telegram
270-модда. Жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш Жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга, шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларига ўлдириш, куч ишлатиш, мол-мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд мол-мулкига шикаст етказиш билан ёки ўзга ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинаётир дейиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд бу шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўришлари шарт. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ички ишлар органларига ишда иштирок этаётган шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминловчи барча зарур чораларни кўриш хусусида ёзма равишда топшириқ беришга ҳақлидир. Ички ишлар органи хавф таҳдид солаётган шахсларга доир жиноят ишидаги мавжуд маълумотлардан, бу хавфнинг эҳтимол тутилган хусусияти, манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатларидан хабардор этилиши лозим. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств