Смотреть в Telegram
265-модда. Суд экспертизасини ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш асослари ва муддатлари Агар суд-тиббиёт ёки суд-психиатрия экспертизасини ўтказишда айбланувчини, судланувчини стационар кўрикдан ўтказиш зарурати вужудга келса, улар тегишли тиббий муассасага жойлаштирилиши мумкин. Руҳий ҳолати айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ва айблов эълон қилиш имкониятини истисно этадиган гумон қилинувчи ҳам, агар айнан унинг ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлигига етарлича далиллар мавжуд бўлса, экспертиза ўтказиш учун тиббий психиатрия муассасасига жойлаштирилиши мумкин. Агар шахснинг гумон қилинувчи тариқасида бўлиши муддати стационар суд-психиатрия экспертизаси тамом бўлгунига қадар тугаса, унинг руҳий ҳолати имкон берса, унга айблов эълон қилиш ёки уни тиббий психиатрия муассасасидан озод қилиш ёхуд уни тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш бўйича иш юритилаётган шахс тариқасида эътироф этиш тўғрисида қарор чиқариш зарур. Жабрланувчилар ва гувоҳлар тегишли суд экспертизасини ўтказиш учун тиббий муассасага мажбурий жойлаштирилиши мумкин эмас, улар гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлигини фош қилаётган ва улар берган кўрсатувларнинг ишончлилигини текширишнинг бошқа имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно. Ишни судга қадар юритиш босқичида шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчини тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги масала эса ушбу Кодекснинг 423, 438-моддаларида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал қилинади. Шахс тиббий муассасага кўпи билан бир ой муддатга жойлаштирилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда, шифокорларнинг стационар суд экспертизасини ўтказиш давомида олинган хулосасига асосан, бу муддат суд томонидан фақат айбланувчи ва судланувчига нисбатан бир ойгача узайтирилиши мумкин. Айбланувчининг ишни судга қадар юритиш босқичида тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш суд томонидан прокурорнинг ушбу бобда белгиланган тартибда киритилган илтимосномасига биноан, судланувчининг тиббий муассасада бўлиш муддатини узайтириш эса ушбу Кодекснинг 423, 438-моддаларида белгиланган тартибда ҳал қилинади. Айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома айбланувчи тиббий муассасада бўлишининг белгиланган муддати тугашидан камида олти сутка олдин тегишли прокурор томонидан киритилади. Айбланувчи, судланувчи ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш бўйича иш юритилаётган шахс тиббий муассасага жойлаштирилаётганда, агар мазкур муассаса қамоққа олинганларни ёки уй қамоғидаги шахсларни сақлаш учун мослаштирилган бўлса, қамоққа олиш ёхуд уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланиши мумкин. Бошқа ҳолда мазкур эҳтиёт чораси бекор қилиниши ёки енгилроғи билан алмаштирилиши керак. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг тиббий муассасада бўлган вақти қамоқда ёки уй қамоғида сақлаш муддатига қўшиб ҳисобланади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств