Смотреть в Telegram
252-модда. Жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги Жамоат бирлашмаси ёки жамоа ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган шахсни кафилликка олиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Жамоат бирлашмаси ёки жамоа ўз қарорини айбланувчининг, судланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишига кафил эканлиги тўғрисидаги ёзма мажбурият тарзида баён қилади. Бу мажбурият суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга тақдим қилинади, улар жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг қарорига рози бўлсалар, шундай эҳтиёт чорасини танлаб, бу ҳақда қарор ёки ажрим чиқарадилар. Айни вақтда жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилига ушбу эҳтиёт чораси қўлланилишига сабаб бўлган айбловнинг моҳияти, айбланувчига, судланувчига эса, башарти хулқ-атвори номуносиб бўлса, эҳтиёт чораси жиддийроғи билан алмаштирилиши мумкинлиги тушунтирилгани тўғрисида баённома тузилади. Айбланувчи, судланувчи бошқа ишга ўтган ёхуд истиқомат жойини ўзгартирган тақдирда жамоат бирлашмаси ёки жамоа бу ҳақда эҳтиёт чорасини танлаган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга дарҳол хабар бериши шарт. Бундай ҳолларда жамоа кафиллиги бекор қилинади ва бошқа эҳтиёт чораси билан алмаштирилиши мумкин. Айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атвори номуносиб бўлган тақдирда жамоат бирлашмаси ёки жамоа кафилликдан воз кечишга ҳақлидир. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств