Смотреть в Telegram
243-1-модда. Уй қамоғи бўйича белгиланган тақиқларни (чекловларни) бекор қилиш ёки ўзгартириш ёхуд қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тартиби Уй қамоғи бўйича тақиқлар (чекловлар) асослар мавжуд бўлганда прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан қисман бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Ушбу Кодекс 2421-моддасининг бешинчи қисми доирасидаги уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) прокурорнинг ёки прокурорнинг розилиги билан суриштирувчининг ёхуд терговчининг илтимосномасига кўра судьянинг ажрими асосида белгиланиши мумкин. Уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Кодекс 243-моддасининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган тартибда тегишли суднинг судьяси томонидан кўриб чиқилади. Уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш зарурлигини асослаб беради. Шундан сўнг гумон қилинувчи ёки айбланувчи, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради. Суд гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради: қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақида; қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашни рад қилиш тўғрисида. Судьянинг уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақидаги ёки қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашни рад қилиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро этилиши лозим. Судьянинг ажрими ижро этиш учун прокурорга, маълумот учун эса — гумон қилинувчига, айбланувчига ва ҳимоячига юборилади. Судьянинг ажрими устидан ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидаларга биноан апелляция тартибида шикоят қилиниши, протест билдирилиши мумкин. Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестни кўриб чиқиб, ўз ажрими билан: 1) судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмай қолдиришга; 2) судьянинг ажримини бекор қилишга ва гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашга; 3) судьянинг гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисидаги ажримини бекор қилишга ҳақли.. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств