212-модда. Ашёвий далилларни шикастлаганлик ёки йўқотганлик учун жавобгарлик
Экспертиза ўтказиш ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида шикастланган ёки йўқолган ашёнинг қиймати суд чиқимларига қўшилади.
Айблов ҳукми чиқарилганда, агар бу ашё маҳкумга ёки фуқаровий жавобгарга тегишли бўлса, унинг қиймати тўланмайди; агар ашё бошқа бирор шахсга тегишли бўлса, унинг қиймати бу шахсга суд томонидан тўланиши ва айни вақтда бу сумма маҳкум ёки фуқаровий жавобгар ҳисобидан давлат фойдасига ундирилиши лозим.
Оқлов ҳукми чиқарилганда ҳамда иш тугатилган ҳолларда экспертиза ўтказиш ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида шикастланган ёки йўқолган ашёнинг қиймати қонуний эгасига ёки мулкдорига, шунингдек процессуал мавқеидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқ ворислари ва меросхўрларига тўланади.
Ашёвий далиллар шикастланган ёки йўқолган бошқа барча ҳолларда уларнинг қиймати зарар келтириш натижасида келиб чиқадиган мажбуриятларга доир фуқаровий қонунчилик қоидаларига мувофиқ тўлаттирилиши лозим.
Каналга уланиш
👉 @jpk_uz