Смотреть в Telegram
199-модда. Суриштирувчи, терговчи ёки суднинг талабига кўра нарсаларни тақдим қилиш Суриштирувчи, терговчи ёки суд тинтув ёки олиб қўйиш ўтказмасдан туриб, корхона, муассаса, ташкилот раҳбаридан, шунингдек фуқародан тергов ва суд ҳаракатларини юритиш чоғида вақтинча фойдаланиш учун зарур бўлган нарсаларни тақдим этишларини талаб қилишга ҳақлидир. Бундай нарсалар жумласига қуйидагилар киради: 1) эксперимент ўтказишда текширилаётган ҳодисанинг ҳолатини ва шароитини қайта тиклаш учун фойдаланиладиган ўхшаш нарсалар ёки макетлар; 2) таниб олиш учун кўрсатилаётган нарса билан турдош бўлган нарсалар; 3) тергов ёки суд ҳаракатларини юритиш ёхуд эксперт текширувини ўтказиш учун зарур бўлган мосламалар, асбоб-ускуналар, анжомлар, материаллар, агар бундай нарсалар суриштирувчи, терговчи ёки судда ёхуд уларнинг топшириғи бўйича ҳаракат қилаётган мутахассис, эксперт ёки экспертиза муассасасида бўлмаса. Зарурат қолмагач, бу нарсалар эгасига қайтарилиши лозим. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств