Смотреть в Telegram
193-модда. Суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан намуналар олиш тартиби Суриштирувчи ёки терговчи намуна олиниши керак бўлган шахсни чақиртиради ёки у турган жойга бориб, уни намуна олиш тўғрисидаги қарор ёки суднинг ўзига келиб тушган ажрими билан таништириб тилхат олади ва бу шахсга, мутахассисга, холисларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, агар кимдир рад этилган бўлса, бу масалани ҳал қилади. Кейин суриштирувчи ёки терговчи керакли ҳаракатларни бажаради ва эксперт текшируви учун намуналар олади. Бунда оғриқ бермайдиган ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлмаган илмий-техникавий воситалар қўлланилиши мумкин. Мурдадан, шунингдек хом ашёлардан, маҳсулотлардан, бошқа материаллардан намуналар олиш эксгумация қилиш, олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Олинган намуналар ўралади ва муҳрланади. Кейин суриштирувчи ёки терговчи уларни намуна олиш баённомаси билан бирга тегишли экспертга юборади. Агар намуна олиш суднинг ажримига биноан амалга оширилган бўлса, ушбу ажримни бажарган суриштирувчи ёки терговчи намуналарни уларни олиш тўғрисидаги баённома билан бирга судга юборади. Суд тарафлар иштирокида намуналарни кўздан кечириб, уларнинг ҳақиқийлигига ва тўла сақланганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин олинган намунани ажрим ва баённома билан бирга тегишли экспертга юборади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств