Смотреть в Telegram
187-6-модда. Айрим ҳолларда тафтиш ўтказиш тартиби Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили турган жой номаълум бўлган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхаларини текширилаётган субъектнинг юридик манзилига ва унинг мансабдор шахсининг яшаш жойи манзилига уч иш куни ичида буюртма хат билан юборади. Бундай ҳолда буюртма хат юборилган сана тафтиш ўтказиш бошланган сана деб ҳисобланади. Текширилаётган субъект мансабдор шахсининг ёки вакилининг йўқлиги тафтишни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда тафтиш текширилаётган субъектнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги, ишда мавжуд бўлган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар асосида ўтказилади. Текширилаётган субъектнинг ҳужжатлари, ахбороти ва материаллари йўқотилган, йўқ қилинган ёки мавжуд бўлмаган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган масалаларни ўрганишни солиқ, валютага оид, бухгалтерия тўғрисидаги қонунчиликка ва бошқа қонунчиликка мувофиқ ўтказиши мумкин. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома текширилаётган субъектнинг юридик манзилига ва далолатноманинг кўчирма нусхаси текширилаётган субъект мансабдор шахсининг яшаш жойига буюртма хатлар билан юборилган кун тафтиш ўтказиш тугалланган кун деб ҳисобланади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств