Смотреть в Telegram
179-модда. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг экспертиза тайинлаш ва ўтказишдаги ҳуқуқлари Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи экспертиза тайинлаш ва ўтказишда: 1) экспертиза ўтказилгунга қадар экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим билан танишиб чиқиш ва ўзига берилган ҳуқуқлар тушунтирилишини талаб қилиш. Бу ҳақда баённома тузилади ёки суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади; 2) экспертни рад этиш; 3) ўзи кўрсатган шахслар орасидан эксперт тайинланишини илтимос қилиш; 4) эксперт хулоса бериши учун унинг олдига қўшимча саволлар қўйиш, қўшимча материаллар тақдим этиш; 5) экспертиза ўтказилаётганда суриштирувчи, терговчи, суднинг рухсати билан ҳозир бўлиш, экспертдан текширув вақтида қўллаётган усулларининг ва олинган натижаларнинг моҳиятини тушунтириб беришни талаб қилиш, экспертга тушунтиришлар бериш; 6) эксперт хулосаси билан танишиб чиқиш ва қўшимча ёки қайта экспертиза ўтказиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга. Санаб ўтилган ҳуқуқлардан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланаётган шахс ҳам, агар бунга унинг руҳий ҳолати имкон берса, фойдаланади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств