Смотреть в Telegram
167-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш ва олиб қўйиш Суриштирувчи ёки терговчи алоқа муассасасига бориб, ушланган почта-телеграф жўнатмаларини холислар иштирокида, зарурат бўлганда эса, тегишли мутахассис иштирокида очиб, кўздан кечиради. Иш учун аҳамиятга молик маълумотлар, ҳужжатлар, нарсалар топилган тақдирда, суриштирувчи, терговчи почта-телеграф жўнатмаларини олиб қўяди ёхуд улардан нусха кўчириш билан чегараланади. Агар кўздан кечирилган жўнатмаларда иш учун аҳамиятга молик маълумотлар, ҳужжатлар, нарсалар бўлмаса, суриштирувчи, терговчи уларни эгаларига етказиш ёки ўзи белгилаган муддатгача ушлаб туриш ҳақида кўрсатма беради. Ушланган жўнатмалар кўздан кечирилган ҳар бир ҳолда баённома тузилиб, унда қайси почта-телеграф жўнатмалари кўздан кечирилганлиги, нималар олинганлиги ва нималар эгаларига юборилиши, нималар эса вақтинча ушлаб қолиниши кераклиги, қайси жўнатмалардан нусхалар олинганлиги кўрсатилиши лозим. Баённома ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда тузилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств