Смотреть в Telegram
148-2-модда. Суд ажрими Судья мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, мурдани эксгумация қилиш тўғрисида ёки мурдани эксгумация қилишни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради. Судьянинг мурдани эксгумация қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак. Судьянинг мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Судьянинг ажрими прокурорга ижро учун, гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига эса маълумот учун юборилади. Судьянинг мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги ёки мурдани эксгумация қилишни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин. Апелляция шикояти, протести ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга улар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак. Апелляция шикояти ёки протести берилиши суднинг мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб туради. Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан: судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмай қолдиришга; судьянинг ажримини бекор қилишга ва мурдани эксгумация қилишга рухсат беришга ёки мурдани эксгумация қилишни рад этишга ҳақли. Мурдани эксгумация қилиш рад этилган тақдирда, айнан ўша мурдага нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга мурдани эксгумация қилишни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств