Смотреть в Telegram
129-модда. Кўчмас объектни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби Жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи жой, бино, бинодаги алоҳида хона ёки бошқа кўчмас объект номини айтиб ва тасвирлаб берса-да, бироқ унинг жойлашган ўрнини аниқ айтиб бера олмаса, бирор аниқ жойдан объектга бориш йўлини кўрсатишга истак билдирса, унга шу объектни кўрсатишига имкон берилади. Суриштирувчи ёки терговчи ва холислар ёхуд суд таркиби ва тарафлар таниб олувчи билан биргаликда у айтган жойга келадилар. Таниб олиш учун кўрсатиш иштирокчилари шу жойдан бошлаб таниб олувчининг кўрсатуви бўйича юра бошлайдилар. Бунда таниб олувчига таниб олиш учун кўрсатишнинг бошқа иштирокчилари ёки ёт шахслар тарафидан йўналиш айтиб қўйилишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств