91-1-модда. Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш
Гувоҳлар, жабрланувчилар, гумон қилинувчилар ва айбланувчилар иштирокидаги тергов ҳаракатлари (сўроқ, шахсларни ва нарсаларни таниб олиш, юзлаштириш) мазкур шахсларни улар турган жойдаги ёки яшаш жойидаги вилоятнинг ёки туманнинг ёхуд шаҳарнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органига ёки судига чақирган, техник воситалардан фойдаланган ҳолда видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин. Видеоконференцалоқа жараёнида тергов ҳаракати иштирокчилари тергов ҳаракати жараёни ва натижаларини тўғридан-тўғри трансляция орқали бевосита кузатиб боради.
Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тўғрисидаги қарор суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан ўз ташаббуси билан ёхуд жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномасига кўра қабул қилинади.
Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда фойдаланиладиган техник воситалар ва ускуналар қуйидаги минимал талабларга жавоб бериши зарур:
тасвир сифати бўйича — ўлчами 1920×1080, секундига 50 та кадр;
овоз сифати бўйича — частота диапазони 100-12 000 Гц;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича — VPN ҳимояланган алоқа каналидан фойдаланган ҳолда.
Каналга уланиш
👉 @jpk_uz