Смотреть в Telegram
251-модда. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш — уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) ўзлаштириш, растрата қилиш ёки мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан; г) талончилик йўли билан; д) тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) босқинчилик йўли билан; б) кўп миқдорда; в) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств