251-модда. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш —
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўзлаштириш, растрата қилиш ёки мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан;
г) талончилик йўли билан;
д) тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) босқинчилик йўли билан;
б) кўп миқдорда;
в) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz