164-модда. Босқинчилик
Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Босқинчилик:
а) қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) анча миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Босқинчилик:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг
242-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда;
г) баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Босқинчилик:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz