Амир Темур нима учун Самарқандни пойтахт қилган эди ?
Совет давридаёқ Амир Темур тарихи ўрганиш ва тарғиб қилишга журъат этган академик Иброҳим Мўминовнинг фикрича(Мўминов И. Темурийлар даври санъатининг пайдо бўлиши ва тараққий этиш тарихий илдизлари ҳақида - Самарқанд-Тошкент, 1969.) бунга кўпчилик учта сабабни кўрсатади.
1. Амир Темур эгаллаган биринчи йирик шаҳар
2. Об-ҳавоси, иқлими қулай бўлганлиги учун
3. Афросиёб Туронни Самарқанддан туриб бошқарганлиги учун
Иброҳим Мўминов буларга қўшилган ҳолда қуйидагиларни ҳам таъкидлайди:
1. Қулай географик жойлашув, яъни Мовароуннаҳрни, Туронни маркази
2. Сувлари кўп, уч томони тоғ билан ўралган ва уч ҳаво оқими мавжуд. Яъни тоғ, яйлов, дарахтзор водий(деҳқончилик қулай)
3. Атрофидаги тоғларда қурилиш материалларининг кўплиги
Юқоридагиларга эса қуйидагиларни қўшимча қилиш мумкин:
1. Савдо йўллари марказида жойлашган
2. Яйловларнинг яқинлиги катта қўшинни сақлаб туриш учун ҳам қулай эди
3. Ўша вақтдаги Мовароуннаҳрнинг энг йирик маркази эди. Бу ерда марказлашган давлат тузилишидан манфаатдор кучлар бошқа ҳудудларга нисбатан кўп бўлган.
4. Ўзидан аввалги амирлардан Абдулла ва Баён сулдуз ҳам пойтахт қилиб Самарқандни танлаган эдилар. Аммо улар марказлаштириш душманлари томонидан йўқ қилинган.
Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, Бобурнинг ёзишича, аслида Темурбек Кешни пойтахт қилишни истаган, шунинг учун у ерда маъмурий бинолар қурган. Аммо Кешнинг пойтахт бўлиш учун салоҳияти Самарқандга нисбатан кичик бўлгани учун фикридан қайтган экан
https://t.center/bahriddin_tarix