Смотреть в Telegram
#Хазон_бўлган_гул: Мусибат етганда сабр қилиш айтишгагина осон. Бу вақтда ота она ичида нима ўтаётганини ўзи билади ҳолос. Дилнавоз опа сабрли бўлди. Боласини ортидан тинмай дуо қиларди. Ўғлини кийимини ҳидлаб йиғласада кўпроқ унинг ҳаққига дуолар қилиб боласига озор етказмасликка ҳаракат қиларди. Қизларини ҳам шунга чақирарди.  Кўпчилик тушунмайдиган аёллар Дилнавоз опани тошбағирликда айблаб кетишди. - Кўрдизлами шу ҳам онами, боласи ўлдию овози чиқмайдия? - Ҳа нимасини айтасиз жуда бағритош экан. - Қўйсангизчи. Ҳозир ўзи билади жони. Унга осон эмас. Ҳеч кимни бошига бу кунлар тушмасин. Кўрмадингизми зўрға турибдию. Ораларида бир тушунганроғи қолганларига дакки берди Ўзи азалдан ҳам тазияхона эмас ғийбатхона бўлади. Тазия билдириб кетишгач, кета кетгунча муҳокама қилишади. Дилнавоз опага эса ҳозир одамларни сўзи муҳим эмасди. У жигаргўшасини ортидан дуо қилиш билан банд. Эртасига эса Матлуба ва дугонаси Хумора Латифани  уй рақамини топиб қўнғироқ қилишди. Гўшакдан Латифанинг ҳастаҳол овози эшитилди. - Ало. - Ассалому алайкум. Латифаларни уйими? - Ҳа мен Латифаман. Матлуба сенми? - Ҳа мен. Тинчмисан? Ўтган куни бирдан кетиб қолдинг? Латифа чуқур хўрсинди. - Укамдан ай... Айрилиб қолдик. Ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди. - Билмагандим дугон. Аллоҳ сабр берсин. Жойи жаннатда бўлсин. - Илоҳим... Илоҳим айтганинг келсин. - Ўзинг яхшимисан? Ойинг яхшимилар? - Яхшимиз, бўлади бир нави. - Биз борамиз. Ўзингни қўлга ол. Манзилингни айт. - Ўқишингиз қолиб кетади. - Қобил акам олиб борадилар. Хавотир олма. Латифа манзилни тушунтирди. Матлуба Қобилга тазия бўлганини айтгач у дарровда етиб келди. Икки дугонани олиб Латифалар яшайдиган вилоятга кетишди. **** Ёрқиной опа қандай қилиб бўлмасин Қобилни айнитиш йўлларини изларди. Матлубадан бирор айб топай деса у ўқишда. Доим Қобилни назоратида. Яхшиси синглисидан ёрдам сўрайди. Ўзи фотихада кўпчилик қуданг шуми дегандай бўлганида ерга киргандай бўлганди. Уйлари ҳам ҳашаматли эмас. Эртага бу уйга келса ҳам у қиз мослаша олмайди. Тўртта танишини олдида кулгуга қолдирмаса гўрга эди. - Аллооо Фазила. - Ассалому алйкум опа. Яхшимисиз? Уй ичилар тинчми? Ўзиз қанақасиз? - Ҳаммаси зўр. Ўзинг яхшимисан? Куёв яхшими? Жиянлар қандай? - Шукр ҳаммаси зўр. - Сенда маслаҳатли гап бор эди. - Нима? - Мен қандай қилиб Қобилни анави таги пастдан ажратсам бўлади а? - Эе опа ҳаммаси ҳал бўлганку яна нима қилмоқчисиз? - Биттаю битта ўғлимг ўша қашшоқладан келин қиламанми? Ўш куни аёл қудани устидагини кўрдингми? Мени уйимдаги ҳизматкор ундан тузук кийинади. - Ўзига ярашиб тургандию. Қолаверса қиз ҳам истаралигина экан кулиб турибди. - Бўлмайди барибир. Мен уни шу хонадонга келишини хоҳламайман. - Ўғлингиз бахтли бўлса бўлдида. Сизга яна нима керак? - Мен уни бир кун ҳам яшатмайман. - Эсизни йиғинг опа. - Қўй бўлди. Сендан тузук гап чиқмаскан. Опам билан маслаҳат қилайчи. Давоми бор.har kuni 20:00da @hikoyani_toliq_oqish_uchun ⃟⃖⃗🦋 🅹🆄🅵🆃🅻🅸🅺🅻🅰︎🆁 🆄🅲🅷🆄🅽 💜⃟⃖⃗ @islom_qizlari kanalida boʻling
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств