Смотреть в Telegram
⃟⃖⃗
🦋
🅹🆄🅵🆃🅻🅸🅺🅻
🅰
︎🆁 🆄🅲🅷🆄🅽
💜
⃟⃖⃗
#Хазон_бўлган_гул: - Илоҳим бахтларизга кўз тегмасин. Баҳор ойлари эди Латифа яна зудлик билан уйига кетадиган бўлиб қолди. Негалини эса айтишмади. Айтишгани эса: - Латифа домлангдан уч ёки тўрт кунга жавоб олиб зудлик билан етиб кел. Холаси йиғламсираб гапирди. Латифани юраги шув этиб кетди. Отаси дунёдан ўтган бўлсая. Дадажони дунёларга алишмайдиган инсони наҳотки уни ташлаб кетган бўлса. Кичкина қизим деб елкасига кўтариб юрган инсони , доим суянчиқ бўлган елкадоши энди йўқми? Эй Аллоҳим илоҳим дадамга ҳеч нима бўлмаган бўлсин. Мен чидай олмайман. Дадажонимни умрлари узоқ бўлсин. Бу айрилиқни кўтара олмайман. Латифа таксида келар экан йўл жуда узоқлаб кетгандай туйиларди. Ҳар минутда соатига қарайди. Қани эди вақт тезроқ ўтсаю уйга борса. Барчаси ёлғон бўлса дадажониси тирик бўлсин. Латифа йўл бўйи дадасига узоқ умр тилаганча келди. Такси уйларидан сал нарида тўхтади. Машинадан тушган қиз дарвозалари олдида тўпланган одамларни ичкаридан келаётган йиғи овозларини эшитиб тамом бўлди. Танасидан мадор кетди. Қадамлари олирлашди. Ўзи хоҳламасада кўзларидан ёшлар қуйилиб кела бошлади. Тўрт соатлик йўл қанчалик узоқлик қилган бўлса уйларига қолган юз метрча жой унданда узоқлик қилди. Дадасини кўз олдига келтирганcаҳ юраги оғриб йиғлаб келди. Йиғилган одамларга ҳам қарашга мажоли бўлмай ичкарига кирди. Ичкарида ҳам аёлларни оҳу ноласи қулоқни қоматга келтиргулик эди. Қаршисида эса курсига ўтирганча йиғлаб отаси ўтирарди. Отаси аввалгиданда кичрайибди. Аввалгиданда қарибди. Латифа отасини кўриб севиниб кетиб ўзини уни қучоғига отди. Аммо шу лаҳзада мияси идрок қилган нарса " Ким ўлди?" - Дадажон ким? Илтимос бирор киши ўлди деманг. Ҳамма соғ денг. - Болам. Бакир ака ўзини тутолмай йиғлаб юборди. - Болажоним, тилаб олган полвоним уканг кетди болам. Уканг. Бизларни ташлаб кетган болааааам. Муроджоооон. Бакир ака елкалари силкиниб силкиниб йиғларди. Латифа шу онда янада карахт ҳолга тушди. Қўлларидан ушлаб юришни машқ қилдиргани. Бир қадам ҳам опасидан ажралмай юрадиган эркатой укаси Муроджон. У энди йўқми. Опаси ўқишдан келса қувонадиган. Мен ҳам ўқишга кираман сиздай иқтисодга ўқийман дейдиган суянчиғи уларни ташлаб кетибди. - Дадажон ёлғон денг. Ил... Илтимос... Дада менга буни раво кўрманг... Дада... Мурод... Мурод ўлмаган. Мурод тирик. Йўўўўўқ Латифа дадасини қучоқлаганча қаттиқроқ йиғлаб юборди. Яқиндагина келганида укаси кулиб тургандику. Туғилган кунимгача келинг деганди. Апрелни бошида туғилган эди. Опасини кутганди. Атиги беш кун қолганди туғилган кунига. - Дада... Нима бўлди? Нега?? Нега Муроджон... Латифа ўлди дея олмади. - Мен ўрнимга кетди уканг. Мени... Мени кўмади десам... Мендан олдин кетиб ўтирибди... Болажоооним. Қабримга тупроқ ташлайди десам... Энди мен кўмаманми? Муродим... Дунёга тўймай кетган болам... Кўзлари очиқ кетган Муроджоним... Латифа онасини овози эшитилаётган хонага кирди. Ҳамма қариндошлари шу ерда экан. Хона ўртасида усти ёпилган одам. Укаси ётибди. Ҳеч кимга гапирмади. У укасини тирик деб ҳисоблаганди. Бориб чойшабни кўтардию ҳушидан кетди. Муроджоннинг оқариб кетган юзини кўрдию ўзини тутолмади. Мияси бошқа маълумотларни қабул қилишга ожизлик қилди.
Давоми бор.19:59da
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить