Смотреть в Telegram
53 Нилуфар бугун имтиҳони йўқ бўлгани учун касалхонага йўл олди. У бу касалхонада салкам тўрт йилдан бери доктор ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Доктор ҳам бегона эмас, курсдоши Беҳрузнинг опаси. Нилуфар ишга кирганида Нигора укасининг у билан курсдошлигини, унда кўнгли борлигини билмасдан, келин қилиш ҳақида ўйларди. Ҳаммасини билгач, бундан энг кўп қувонган ҳам у бўлди. Ахир, Нилуфар кўз олдида. Унинг тарбияли, одобли, хушмуомала қиз эканлигини кўриб, амин бўлган. — Ассалому алайкум Нигора опа, — Нилуфар ишга келиши билан биринчи бўлиб ҳам устозидек, ҳам опасидек кўрадиган докторининг олдига кирди. — Ваалейкум ассалом, яхши келдингизми? Ўқишлар, имтиҳонлар қийнаб қўймаяптими? — Нигора уни очиқ чеҳра билан кутиб олди. — Йўқ, ўзим севган касб бўлгани учунми қийинчиликлари ҳам билинмайди. — Баракалла! Ҳақиқий жонкуяр доктор шунақа бўлади. — Анора келмадими? — кийим илгичдаги оқ халатга қараб қўйганча сўради. — Ҳозир йўлда экан, келаяпди. Ҳар сафар келганингда биринчи бўлиб уни сўрасан, — Нигора опа кулиб қўйганча, — унга нисбатан меҳринг ўзгача. — Ҳа уни жуда яхши, — Нилуфар Анорани ўйлаб жилмайди. — Буни сабабини билсам бўладими? — Қулай пайти келганда ҳаммасини айтиб бераман. Чунки буни тарихи узун, — Нилуфар айбдорона кулимсираганча ўрнидан тураркан, — мен беморлардан бир хабар олиб чиқай. — Кеча аппендицит бўлиб келган бемор бор экан. Унинг ярасини кўриб, шунга қараб дори қўйиш керак. — Кечаям навбатчиликда қолганмидингиз? — Йўқ, Мажидов эди навбатчиликда. Беморни у операция қилибди. Қараб қўйишимизни тайинлаганди. — Хўп, унда биринчи бўлиб ўша бемордан хабар оламан, — Нилуфар сочларини йиғиб, устига оқ халатини кийди, — бемор нечинчи палатада? — Сал олдин 3-палатага олгандик. — Тушунарли, — Нилуфар керакли нарсаларни олиб, беморлардан хабар олишга чиқди. Биринчи навбатда Нигора опа айтган беморни олдига ўтди, — хайрли тонг, — эшикни очиб, чиройли табассум билан палатага кириб келдию, каравотда ётган Сарварга кўзи тушиши билан бир сония ўзини йўқотиб қўйди, — ахир бу...у...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств