Смотреть в Telegram
10 — Зари, қара менимча анов гул кўтарган йигит учрашувга келган бўлса керак. Зиёда университет деразасидан пастга қараркан бир йигитни кўрсатди. — Ҳа, шу ойим ҳозир телефон қилганди дарсим тугагач чиқишим керак. Яхшиям бугун қузғунлар билан паточний дарсимиз йўқ, бизда икки пара уларда уч пара-я? — Ҳа, шундай. — Уларнинг гуруҳи учрашувга чиққанимни кўришини истамайман. Хаёлга бериларкан отасининг тонгдан телефон қилиб айтган гаплари миясида ғужанак бўлиб айланарди... — Ўшанга рози бўласан, иккинчи курсни тугатганингдан кейин тўй бўлади, отаси дўстим, маҳалла раиси гапимни икки қилма, шунча йил едириб-ичирганимга яраша айтганимни қил... Зарина хаёлларини йиғиштириб, сўлиб қолай деган гул кўтарган йигитга яна бир бор қараб қўйди... кўзларига келган ёшни ташқарига чиқазмай оғир ютиниб қўйди... шу саксон минутлик дарси ҳеч тугашини истамасди, қасдига олгандек вақт ҳам шамолдек елиб ўтиб кетарди.. — Зиёда, спорт залга сумкамни олиб бориб қўй, Рустам билан бугун беллашамиз, иккимиз. Йигитнинг олдидан кирганимдан кейин бироз тайёрланаман. Зарина Зиёдага сумкасини бериб ўзи ташқарига чиқиб кетди.  — Ассалому алайкум. — Ваалайкум ассалом яхшимисиз? Бу гуллар сизга ойим бериб юборди. — Раҳмат! Зарина барглари сарғайиб қолган гулга бир  қараб йигитга қаради. — Сизга айтадиган бўлсам, тўйдан кейин ишламайсиз, қишлоқ ҳаётига сизнинг касбингиз тўғри келмайди. Майли ўқишингизни ўқиб тугатасиз, лекин касбингиз ишламайсиз. Қишлоқдаги тикувчилик цехида ишлайсиз. — Ўзингиз яхши ишда ишлайсизми? Зарина таъна билан йигитнинг кўзларига қаради. — Қишлоқни биласиз, деҳқончиликда, кейин отамни биласиз раис, кимсан Содиқ Набиев.   Учинчи қават, деразадан пастдаги жуфтликка қараркан, қизнинг асабийликдан телефонини тинмай қўлига уриб турганини кўриб пастга тушишга шошилди. — Сиз, дадангизнинг обрўси билан иш кўрасизми? — Дадам айтган, иш топиб бераман деса бир пастда. Ёшликда юриб ол, ола хуржун бўйнингга тушганда ишлайверасан деганлар. Йигит ёш болалар нарса мақтангандек  қизга шунақа деб бош силкитди... — Зарина Зафарова? Нима бу аҳвол? Уят эмасми? Университет ёнида учрашувга чиқиш. Зарина таниш овоздан ортига қаради — Се... Сиз... Рустамнинг кўзи билан имо қилганига қараб сен сўзини сизга ўзгартирди. — Дарсингиз бошланди, ахир. Сизни қачонгача кутайлик? Спорт кийимида устозлардек кийиниб олган Рустам йигитнинг қаршисига келди. — Устози бўламан, ишингни дарсдан ташқари вақтга режалаштирсанг бўлмайдими? Заринанинг қўлидан сўлишга улгурган гулларни олди-да, зарда билан йигитга тутқазди. — Ўзингга ўхшаган қуриб-қақшаб қолган гулингни олгинда, қайтиб университет атрофига келма. Ишинг борми, бошқа жойда гаплаш. Биз устозлар талаба қизларимизни университет атрофида ҳимоя қилишга мажбурмиз, шундай экан, кет энди. Шунча гапни жим тинглаган йигит — Узр, устоз дея кетди... бир бора Заринага қараб ҳам қўймади... — Зари, ўзингга ўхшаган "шустрий" йигит топибсан-ку. Рустам йигит кетгач Заринага қараб кулди. — Сен қолгандинг асабимга тегмаган, бор йўқол дарсингга. Шафтоли қоқидан фарқи йўқ, олиб келган гулини қара башарасига қараб шу гул билан урсанг-да, адамнинг ҳурмати сабаб жим турдим. Туршак... — Менга раҳмат дегин сени қутқариб олдим. — Келмасанг ҳам ўзим жўнатиб юбормоқчи эдим. Мусобақага яхшилаб тайёрлангин. Зарина спорт зал томон бурилиб кетди. — Бу йигитни шаҳарда кўрмаганман ёки қишлоғидан келдими? Эй менга нима? Нимага чиқдим ўзи. Ўзини ўзи койиганча дарсхонаси томон кетди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств