. ― Лекин Дилоромни бу ердан ҳайдай олмайман.Худодан қўрқаман...
―Сен ҳайдолмасанг,мана мен ҳайдайман. ―Анора опа шаҳд билан жойидан тураркан,бир қалқиб кетди.Аммо ўзини ўнглаб олиб,ичкари уйга қараб юрди.Ётоқхонадан қўлига илинган кийим-кечакми,Севинчнинг ўйинчоқларими, ҳаммасини коридорга улоқтира бошлади.
―Тўхтанг, ―шу пайтгача жим ўтирган Дилбар опа кескин жойидан қўзғалди. ―Бизни итдай қувиб солишингиз шарт эмас. Ўзимиз кетамиз.Дилором тур, нарсаларингни йиғиштир.
Дилором ҳушсиз бир алпозда ўзига тегишли нарсаларни йиғишга киришди.Унинг юраги бўм-бўш бўлиб қолган,атрофида кечаётган воқеа-ҳодисалар гўё барибирдек бўлиб қолганди.Онасининг кўмаги билан қизи ва ўзининг кийимларини,майда-чуйдаларини бир соатга қолмай катта сумкаларга жойлади.Анора опа қарғаниб, Гулноза бўлса бошини қўллари билан ушлаганча ўтиришарди. Дилбар опа кўчага чиқиб,” такси” тутиб келди.
Дилором чиқиб кетишидан олдин,ўзи уч йилдан кўпроқ яшаган уйга сўнгги бор назар ташлади. Бирданига кўз ўнгида Алишер гавдаланди. Болаларидан,оиласидан ўша эркакни деб кечиб келган кунларни эслади.Вужудини куйдираётган ўтли пушаймон,алам,ўкинч билан остона ҳатларкан, юраги санчиб кетди.
Бунгача Дилбар опа унинг юкларини ҳайдовчи йигит билан бирга ташиб бўлишган, такси бетоқат бўлиб сигнал чалаётган эди.
DAVOMI ERTAGA SHU VAQTDA