Смотреть в Telegram
Менга қара, ўв бешарм. Худони тинч қўй. Ўзингни бил. Агар худодан қўрқсанг фарзандларингни, оилангни асло ташлаб кетмасдинг. Бир куни қўлингдаги мана бу болангни ҳам қаергадир улоқтириб, бировнинг этагидан тутиб кетишинг мумкин.Энди қариган чоғимда “Алишернинг иккинчи хотини бузилиб кетибди”,―деган таъналарни эшитиш керакми, менга? - Анора опа қўлини пахса қилганча, эшикни кўрсатди.―Шу сабаб кет, бу ердан. Бўшат уйни. Дилором нима қилишини билмай, мунғайиб бир бурдагина бўлиб ўтирган онасига қаради. Дилбар опа бундай қалтис вазиятда нима қилишни, нима дейишни билмай, қотиб ўтирарди. Дилором ўзича бир қарорга келди шекилли, ичкарига қараб юрган пайтида уни Гулнозанинг аччиқ фарёдга тўла овози уни тўхтатди. ―Опа, тўхтанг. Сиз ҳеч қаёққа кетмайсиз. Ойижон, бўлди,илтимос,бас қилинг. ―Гулноза нималар деяпсан? Ахир у сени қанча азоб берди? Мана шу аёлни деб эринг сени ташлаб кетди. Қанча нотинч бўлдинг. Оиланг бузилди. Эринг шунинг касофатига қолди-ку. Ҳаммасига мана шу аёл сабабчи бўлди. ― Анора опа жаҳл билан жойидан туриб кетди.―Ўйлаб гапиряпсанми, ўзи? ―Ойижон, Алишер акам энди йўқ. Қанчалар аччиқ бўлмасин, мен ҳақиқатни айтаман.Ўғлингиз чиндан ҳам шу аёлни севарди.Мен...мен қанча азобланиб, ўртанган бўлсам ҳам охири кўнганман тақдиримга. Аммо ўзларининг вафот этганлари юрагимни яралаб,ўзимниям тириклай ўлдириб кетди... Гулноза гапиролмай энтикиб қолди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств