Смотреть в Telegram
1. Қайсар қиз қуюлармикан? Дилбар опа қизи Дилоромни ишга кузатгач, дарвозани ичкаридан ёпди. Унинг кеча қизи билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг юрагини номаълум бир ғашлик эгаллаган, бу ғашликнинг юки бугун ҳам юрагини тош каби босиб турарди. Дилбар опа эри раҳматли Олим ака билан ҳавас қилса арзигулик турмуш қилишди. Тўнғич қизлари Дилноза педагогика университетини битирган йили уни узатишди. Халқ хўжалиги институтида охирги курсда ўқийдиган ўғиллари Одилжонни ўзларидан бир кўча нарида яшайдиган, муҳандис-технолог қиз Динарага уйлантиришди. Ўғлининг тўйидан кейин бир йил ўтиб, Олим ака дунёдан ўтиб қолди. Дилбар опа анча вақтгача бевақт ўлим топган умр йўлдошига куйиниб юрди. Охири тақдирга тан бериб, мактабдаги иши-ю, набиралари билан овунди. Онахоннинг ҳар икки фарзандидан ҳам кўнгли тўқ эди. Дилноза ҳам, Одилжон ҳам оилалари билан тинч-тотув эди. Аммо кенжатойи Дилоромнинг тақдири уни кўп ўйлантирарди. Худди акаси сингари халқ хўжалиги институтини битириб келиб, яқинда банкка ишга жойлашган Дилором келган совчиларни қайтаравериб, яқинларини қийнаб қўйди. Кеча унга янгасининг укаси, яқинда Россияда ишлаб қайтган Каримжондан совчи келганди. Дилором бу ҳақда эшитиб, нақ қиёмат-қойим қилди. ― Ҳеч қаерда ўқимаган, оддий ишчи энди менинг тенгим бўлдими? ― деди у бу ҳақда сўз очган онасига. ― Ўйлаб гапиряпсизми? Мен ўлиб қолсам ҳам унга тегмайман. ― Нега бундай дейсан, қизим? ― деди Дилбар опа ранжиб. ― Нима ишчи одам эмасми? Қолаверса, янгангнинг оиласидагилар яхши, тушунган одамлар. Каримжон ёлғиз ўғил. Уй-жой қилиб юрмайсан. Яқинда унга деб енгил машина ҳам сотиб олишибди. Аканг билан кенгашиб, совчиларга “Ўйлаб кўрамиз”, ― деб жавоб бердик.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств