20 ЯНВАРЬДарёси тўлмади қароғларингнинг,
Соҳили қуриди, балиғи ўлди.
Эй Мен, Менни билмай туриб қаридинг –
Йўллар қуравердинг беманзил йўлда.
Дунёнинг дунёси тилингдан кўчди,
Санъат қуллигида санъатинг тобеъ.
Қўлингда тургани азалий душман –
"Кабиса" – хўрланиб ётган китобинг.
Бошингни атадинг ёд дўппиларга,
Эгнингга қўндирдинг ёт матоларни.
Сени қучиб ўтди бегона ҳар дард,
Сени туғаверди ҳар кеча армон.
Овозинг жарангги етди дилларга,
Тиллардан тилларга кезди ғийбатинг.
Қуйи юқорилик яратса Сар гар,
Истеъдод аталур товуқнинг пати.
Ойнинг жамолига тупурдинг холис,
Сутини совутиб ичдинг қуёшнинг.
Олисинг яқиндир, яқининг олис,
Қисматинг ёшликдир – кексайган ёшлик.
Фикрни тўлдирдинг, мияни чақдинг,
Дарахтга айлан, бас, саждага қўниб.
Нишонланмасликка ҳамиша ҳақли
Бахтсиз шоирларнинг туғилган куни...
2023
ФЕРУЗШОҲ