* * *
Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас, Мени истар кишининг суҳбатин кўнглим писанд этмас.
Не баҳра топқомен андинки, мендин истагай баҳра, Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас.
Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға Аён ул заҳр чашм айлаб нихон, бу нўшханд этмас.
Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин, Ичим ул чок- чок этмас, таним ул банд- банд этмас.
Керак ўз чобуки мажнунваши қотил шиоримким, Бузуғ кўнглимдин ўзга ерга жавлони саманд этмас.
Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охир Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунға каманд этмас.
Ул ой ўтлуғ юзун очса, Навоий тегмасун деб кўз, Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.
НАВОИЙ