View in Telegram
Компьютеримни 2019 йил сотиб олганман. Қимматроққа, бўлиб бериш шарти билан. Яқин 2-3 ойдан буён қийналиб ишлаяпти. Азоб бермайди, шунчаки қариганда ёнбошлаш учун ҳам овоз чиқарадиган “ҳожи ака”ларни ёдга солади. Негадир техника қаримайди деб ўйларканман. Мана, нақд 6 йиллик хизмати давомида унинг ёрдами билан китоблар тайёрладим, таржима қилдим ва шу таржималар гонарари билан қора қозонимни қайнатдим. Ҳаттоки, ўгирмаларимнинг соф фойдасидан уй солдим. Тишланган Appleни ҳам олган заҳотим ёпиштирганман. iPhone 6 ни эслатувчи ёпишқоқ қоғоз ҳам 6 йиллик тажрибага эга. Бу, балки, табиатимнинг ташхисидир. Ўзгаришларни унчалик ҳам қабул қила олмайман ва ҳаттоки буюмларга-да содиқлик ҳиссини тарк этолмайман. Баъзан, шуни песмирига сотиб, янги олсамми, деб ҳам ўйлаб қоламан ва шу хаёлнинг ўзи-да кайфиятимни чўктиради. Хуллас, яқин орада янги бир мистик роман тақдим қилиш ниятидаман. (Унгача компьютерим ишдан чиқмаса, албатта.) ФЕРУЗШОҲ
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily