#Бобосўз_изидан
Қуюшқондаги қуйруқ
Қуйруқ сўзининг маъносини яхши биламиз.
Қуюшқон сўзи эгарнинг олдига силжимаслиги учун от думи остидан айлантирилиб эгарга бириктириладиган қайиш маъносини билдиради. Манбалар бу икки сўзнинг илдизи бир-бирига яқинлигини таъкидлайдилар. Дж.Клосон
қуйруқ сўзини
kudur ва
kudurgak сўзларига тақайди.
Kudurgak сўзи қадимда “кенг халатнинг узайтирилган орқа этаги” маъносини билдирган экан. Менимча, бу фараздан кўра, “Туркий тиллар этимологик луғати”да
қуйруқ сўзига берилган изоҳда
қу сўзи “орқа томон” деган маънони англатиши ҳақидаги фараз ўнғайроқ.
Қуюшқон ҳам шу илдизга мос келади. Мен бу ҳақда ёш ижодкорларга гапириб берганимда ёш ёзувчи Азим Рўзиев
қувлаш сўзи ҳам шу маънодан келиб чиққан бўлиши мумкин деб қолди. Модомики,
қуйруқ ва
қуюшқондаги туб илдиз
қу “орқа томон” маъносини билдирар экан, унда
қувлаш феълига ҳам шу сўз асос бўлиши мумкин-да.
Чунки одамни қувлаганда уни олдидан қувлаб бўлмайди-ку, орқасидан қувлашади.
Қулаш сўзи ҳақида ҳам шу фаразни айтиш мумкин. Маҳмуд Кошғарийда
қуйруқ қудруқ ва
қузруқ шаклида,
қуюшқон қудузғун шаклида
✍️ Эшқобил ШУКУР, "Бобосўз изидан" китобидан.
@Eshqobil_Shukur_ijodi