Смотреть в Telegram
Elyor Murod ijodi
Турон, қайт! Ўлмаган Туркистон! Қор ёғди бошимга, курадим. Илдизим кемирди, нурадим. Ғанимлар кулдилар бир четда, Мен эса қайтадан гулладим. Бобомнинг отини олдилар, Кўзининг ўтини олдилар. Дарёмиз қуритди ёғийлар, Ҳаётнинг тотини олдилар. Тупроққа қорилдим, Ер бўлдим, Алдандим, таландим, кўр бўлдим. Саксовул қучаман, қум ютиб, Шамолда соврилиб шўр бўлдим. Момолар урчуғи айланар, Айланар бу дунё, айланар. Душманнинг бўғзини йиртгали Ичимда бир қашқир шайланар. Одамман, Ёфасман, бўриман, Ёвлардан Ватанни қўрийман. Турон, қайт! Ўлмаган Туркистон! Шу тупроқ бор экан, тирикман. 27.12.2023 Элёр Мурод
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить