"Ташаббусли бюджет жамғармаси"дан фуқаролар ташаббусининг 2024-йил 2-мавсуми доирасида жамоатчилик фикри асосида "Очиқ бюджет" ахборот порталида тумандаги "Янги Ўзбекистон" МФЙдан "Қирққизобод" ОФЙга ўтувчи Қайнарсой кўчасини 1,7 км қисмини асфальт қилиш лойиҳаси 4.016 та овоз билан ғолиб бўлган ва лойиҳага 1 360,0 млн сўм маблағ ажратилган. Лойиҳанинг қурилиш таъмирлаш ишларини бажариш учун "Шаффоф қурилиш" ахборот порталида "SHOBBOZ TOSH" МЧЖ ғолиб бўлиб, хозирги кунда таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот томонидан тўлиқ якунланган. Мазкур лойиҳа ишга туширилиши натижасида "Янги Ўзбекистон" МФЙ аҳолисига, айниқса мактаб ўқувчилари қатнаши учун жуда қулайлик яратиб, ахолига жуда кўтаринки кайфият баҳш қилди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати