🔰 «Дарахтларни номига эмас, ҳаётимиз, эртанги кунимиз учун экиш керак» — Шавкат Мирзиёев
Бугун, Элликқалъа туман ҳокими В.Б.Ниязимбетов раҳбарлигида туман маркази "Бўстон" шаҳри атрофида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур хайрли тадбирда туман фаровонлигига, яшил белбоғларни барпо этишга ҳисса қўшиш ниятида бўлган туман фаоллари, ёшлар, нуронийлар ва хотин-қизлар, корхона, ташкилотлар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари яхши ниятлар билан дарахт экиш ишларида фаол иштирок этишди.