Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
Фарғона шаҳрининг Экошаҳар - “Янги Ўзбекистон” массивида вилоят божхона бошқармаси ходимлари учун бунёд этилган 9 қаватли70 та хонадондан иборат хизмат уйлари фойдаланишга топширилди. Бу уйлар 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунига муносиб туҳфа бўлди.
❗️Президент янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кэшбек қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.
2025 йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ресурс берилади. Банклар ўз маблағларидан 10 триллион сўм йўналтиришни мақсад қилган. “Ипотека компанияси” эса бу мақсадларга 2,3 триллион сўм ресурс йўналтиради.