🔴“Янги Ўзбекистон” массивларини қуришдаги айрим қоидалар:➖ “Янги Ўзбекистон” массивига берилган ер бўйича лойиҳалашни
2 ойдан, қурилишни бошлашни
3 ойдан оширишга йўл қўйилмайди. Ушбу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта ауционга
чиқарилади;
➖ Лойиҳа экспертизасини
15 кундан ўтказиб юборган ташкилотларнинг лицензияси тўхтатиб
қўйилади.
Шунингдек, эндиликда фуқаролар обектнинг
50 фоизи қурилганда кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам жорий қилинади.
💰Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан
12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади.
❌ Обект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини
2 карра миқдорда тўлайди.
“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг
10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.
👫 Бу уйларнинг пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилади, улар мулк солиғидан ҳам озод қилинади.
https://t.center/ecocity_live