@revizor_uzb да келтириб ўтилган
танловни кўриб чиқишни лозим топдик.
"ME`MOR" МЧЖ ғолиб бўлган ушбу танловда
"OFFICE TECHNO" МЧЖ захира ғолиби деб эълон қилинган.
⚠️Захира ғолиби томонидан танловга тақдим этилган ҳужжатларини ўрганиш жараёнида, танловнинг айрим
қатъий мезонларига иштирокчи адашиб умуман бошқа юридик шахсни ҳужжатларини тақдим этганлиги аниқланди.
Хусусан,
"Танлов иштирокчилари томонидан коррупсия кўринишларига йўл қўймаслиги бўйича кафолат хатининг мавжудлиги" ҳамда
"Ўз вақтида ишларни бажариш ва тўғрисида кафолат хати ва 1-йил бошқа тузилган шартномалари" қатъий мезонларига
"BEXRUZ FAYZ" МЧЖ нинг ҳужжатлари тақдим этилган. Ушбу ҳолатларни баҳолаш жараёнида кўрмасликни шунчаки иложиси йўқ, буюртмачи
Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг баҳолаш комиссияси аъзоларига "медаль бериш керак".
Шунингдек,
"BEXRUZ FAYZ" МЧЖнинг ўрганиб чиқиш жараёнида, корхонанинг 100 фоизлик улуши
@revizor_uzb постида келтирилган
Курбанова Гавхар Хамидуллаевнага тегишли эканлиги аниқланди.
🔨Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу танловни
Давлат харидларининг қонуний ва адолатли рақобат муҳитида ўтишини назорат қилиши керак бўлган АНТИКОР, ИЖҚКД, Давлат молиявий назорат инспекцияси, Рақобат қўмитаси ўрганиб чиқиши ва буюртмачи ҳамда танлов иштирокчилари хатти-харакатлари юзасидан кескин ҳуқуқий чоралар кўриши лозим деб ҳисоблаймиз.
@dxariduzb