Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш учун бизга доимий мораторий зарурАтроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири. Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлаш бўйича қилинаётган ҳаракатлар ва халқаро ҳужжатларга қўшилган ҳолда, Ўзбекистон табиий бойликларини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратяпти, дея оламан. Бу, айниқса, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турлар учун жуда аҳамиятли.
Шу ўринда, Ўзбекистон Экологик партиясининг Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонлардан фойдаланишга ва уларни овлашга муддатсиз мораторий эълон қилиш
ташаббуси эътиборга молик деб ҳисоблайман. Ўйлашимча, бу ташаббус нафақат табиий ресурсларни сақлаб қолиш, балки уларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун ҳам хизмат қилади.
Яқиндагина янгиланган Конституциямизнинг 68-моддасида ҳам ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини давлат муҳофазасида сақлаш зарурлиги таъкидланган. Шунинг учун ҳам, бу мораторий ватанимиз табиий бойликларини келажак авлодларга етказиш учун тўғри қарор эканлигига ишоняпман.
Экологик партиянинг бу ташаббуси ўз вақтида кўтарилган ва Ўзбекистон учун фойдали таклиф. Бу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, унга катта ишонч билдираман, деб айта оламан.
#sаylоv24 👉 @r_kusherbayev