Мамлакатда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси бўйича Фарғона водийси биринчи ўриндаТошкент давлат иқтисодиёт университети Илмий тадқиқотлар ва инновациялар департаментининг ўрганишларига кўра, 2024 йилнинг 1 cентябрь ҳолатига Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмасининг улуши
12,5% га етибди. Фарғона водийси эса бу борада ҳамон "етакчи". Контрафакт тамаки маҳсулотлари савдосининг яна бир ёмон томони, бундан давлат бюджети ҳар йили миллиардлаб зарар кўряпти. Мисол учун, жорий йилнинг ўтган 8
ойи давомида ноқонуний сигаретлар сотуви туфайли 353.2 млрд сўмлик солиқ тушумлари
бой берилган.Водийдаги ҳудудлар кесимида гапирсак,
Марғилонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмаси 27,2%, Қўқонда – 25,6%, Фарғона шаҳрида эса – 19,7 фоизга етган. Наманганда ҳам аҳвол анча ёмонлиги маълум бўлди. Масалан, биргина 2023 йилнинг ўзида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари ва акциз маркалари бўлмаган жами
37 ҳолатда қиймати 3 млрд 746 млн сўмлик 412 594 қути тамаки маҳсулотлари мусодара этилган. Яқинда вилоят бўйлаб ўтказилган рейдлар давомида эса 20 дан ортиқ савдо нуқталари, Наманган шаҳри марказидаги Сардоба савдо мажмуасида контрафакт маҳсулотлари савдоси аниқланиб, унинг олди олинибди. Қўқон шаҳрида ҳам бу бўйича етарлича муаммолар бор. Шаҳарга яқин туманларда сотилаётган ноқонуний сигаретлар ҳам айнан Қўқондан олиб келинар экан.
Шу рақамларнинг ўзи ҳам кўрсатиб турибди, муаммо кўлами анча чуқур. Агар унга қарши етарлича жиддий курашилмаса, ҳар йили минглаб инсонлар ҳамда миллиардлаб солиқ тушумларини йўқотишда давом этаверамиз. Божхоначилар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиздан албатта янада қатъийроқ ва кескинроқ бўлишни сўраб қоламиз.
👉 @r_kusherbayev