Смотреть в Telegram
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева давлат раҳбари томонидан маъқулланган аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастури ҳақида маълумот берди. Унинг ёзишича, дастур миллий ва халқаро экспертлар жамоаси томонидан бир йилга яқин вақт давомидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинган, ҳужжатга халқаро клиник амалиётлар асос қилиб олинган. Президент ёрдамчисининг айтишича, эндиликда 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши керак бўлади. “Бунда ҳар бир аёл электрон рўйхатга киритилади ва ҳар қандай хавфли ўзгаришлар аниқланганда тизимда “йўқолиб қолмайди”. – “Дастур аниқ ҳаракатлар ва даволаш протоколларини ўз ичига олган. Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади”, дейди С. Мирзиёева. Манба
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств