Қадрсиз сўм. Нега ўзбекистонликлар миллий валютамизга ишонмайди?
Ўзбекистонда пул жамғаришга қодир одам борки, топган-тутганини АҚШ валютасида сақлашга ҳаракат қилади. Уй, машина ёки бошқа қимматроқ маҳсулотлар савдоси ҳам долларда. Бугунги кунда сўмдан ўн йил олдингидан кўра кўп фойдаланаётган бўлсак-да, барибир аҳолида миллий валюта барқарорлигига ишонч у қадар юқори эмас. Мазкур мақолада айни масала таҳлил қилинади.