🔥Ҳар бир ОНА ўқишини истардим...
Онамиз, барчамиз болаларимизни яхши кўрамиз. Лекин неча маротаба турмуш ўртоғингиз билан урушиб қолганингизда, қайнонангиз билан келишолмай қолганингизда, ишдан нохуш кайфиятда келганингизда аламингизни болалардан олгансиз?
💔 Санаб кўрингчи?
Бақирасиз...
😢
Силтайсиз...
😢
Урасиз...
😢
Аксига олиб айнан шундай пайтда болангиз одатдагидан кўпроқ тўполон қилади, хархаша қилади, худди атай қилаётгандай...
Биласизми, у ростдан ҳам атай қилади
❗️
Болани мурғак қалби онанинг кайфияти ёмонлигини, унга тоза қувват кераклигини сезади. Ва ўзини шундай тутадики, сиз бақириб берганингизда сизни салбий энергиянгиз унга ўтади, унинг соф энергияси сизга ўтади.
Фарзандингиз сизни шунчалик шартсиз севадики, ўзига калтакни ва ғазабни тилаб бўлса ҳам, сиз билан ўз қувватини бўлишади
😭
Беғубор қалби катта севгига қодир фарзандингиз нечоғлик сиз учун муҳим вазифани бажараётганини англадингизми?
Англашга ҳаракат қилинг!!!
Унга қўл кўтарганингизда ёки ғазаб отига миниб ҳақорат қилаётганингизда сизга берган маслаҳатимни эсланг ва унга етказмоқчи бўлган жароҳатлардан уни халос этинг!!!
Улар бизга омонат, улар бизнинг давомчиларимиз, улар бизнинг жаннат райҳонларимиз!
Қарғашга борган тилимиз, калтаклашга кўтарган қўлимиз болаларимизни мақташга, бағримизга босиб, ардоқлаб, муҳаббат беришимизга ҳам қодир. Биз доим яхшисини ва фойдалисини қилишга ҳаракат қилайлик, онажонлар!
Меҳр-мурувватли, бағрикенг қалбларингиз бор, биламан, бу ёзганларимни ўқигач, энди уларга бақира олмайсиз, калтаклай олмайсиз
❗️❗️❗️
Шундайми
❓❓❓
✍Дилором Алимова,
"Аёл-қизларга маънавий кўмак" лойиҳаси психологи, педагог
🕊Telegram|📱Instagram |
📺Youtube