🪭Аёллар, когнитив хатолар ҳақида маълумотларга эгамизми?
Аёл эмоцияларга, ҳиссиётларга бой ҳилқат. Шу сабаб кўпинча аёлнинг миясида турли, ранг- баранг фикрлар бўлади. Бу фикрларнинг аксари салбий фикрлар бўлиши ҳам мумкин. Инсон онгида бир зумда автоматик салбий фикрлар ҳосил бўлиши мумкин. Бу фикрлар инсоннинг маълум ҳолат, вазиятларга қай тарзда реакция беришига ҳам боғлиқ. Бу жараён илмий психологияда когнициялар деб юритилади.
Мен буни сизларга осон ва оддийроқ тушунтиришга ҳаракат қиламан. Бу фикрлар аёлнинг ҳаётида турли тушунмовчилик, психологик травма, депрессив ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкин. Психологияда бу каби муаммоларни бартараф этувчи когнитив терапия йўналиши мавжудки, бу йўналиш инсоннинг фикрлари, турли қарашлари ва стреотипларини ўзгартиришга ёрдам беради.
🎈Аёллар, нега бу ҳақда сизларга маълумот беришни истадик?
Юқорида айтиб ўтганимиздек, аёллар ҳиссиётга бой ҳилқат бўлгани боис ҳаётида содир бўлаётган бир ҳолат билан бутун бир муносабатга баҳо бериб юборишлари мумкин. Натижада аёл ўзининг руҳий саломатлиги билан бирга жисмоний соғлигига ҳам зиён бериши, ўзига нисбатан ўта қадрсиз, паст баҳо беришига сабаб бўлади ва турли муаммолар келиб чиқади.
Мисол учун, "Мени турмуш ўртоғим севмайди, мен унга ҳеч қачон ёқмаганман". Бу каби фикр бир ҳолат сабаб юзага келди, дейлик. Бу фикрнинг нотўғрилиги бир ҳолатни факт қилиб, умумий хулоса қилингани бўлади. Оқибат эса табиийки тушкунликка олиб келади. Шу вазиятда бироз кенгроқ тафаккур юритиб, бу фикр асоссиз эканига эътибор қаратамиз, яъни, айни пайтда орамизда бироз тушунмовчилик бўлди, мен ҳам ўз фикримни тўғри етказа олмадим, эр-хотин орасида низоли вазиятлар бўлиб туриши мумкин, энди бу каби ҳолат юз берса, ўзимни қандай тутишни биламан, менга бу сабоқ бўлди, каби таҳлил қилиб, салбий фикр ва эмоцияларни трансформация қилишни ўргансак, кайфиятимиз кўтарилади, келажак муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун билим, қувват пайдо бўлади. Ишонинг, бу осон албатта, аввало, фикрларингизни ижобий қилишга, соғлом фикрлашга ҳаракат қилинг.
👉Муҳтарама аёллар, сизда бу борада муаммолар бўлса, бизга мурожаат қилинг. Малакали мутахассисларимиз ҳар қандай когнитив хатоликларга йўл қўйганингизда, хатоларингизни ислоҳ қилишингизда сизга ёрдам беришади
🎀Биз сизга ёрдам беришга доим тайёрмиз
🎀✍Нилуфар Эшмуродова,
"Аёл ва қизларга маънавий кўмак" лойиҳаси психологи
@ayollarga_komak