View in Telegram
Кадастрчиларни қимматбаҳо машинаси ҳақида @revizor_uzb томонидан ўтказилган ўрганиш давомида қуйидагилар маълум бўлди: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги раҳбари ҳозирги кунда давлат рақами 01|704 PSV бўлган «Genesis G90» русумли транспорт воситасидан хизмат мақсадларида фойдаланади. Айни пайтда ушбу моделдаги автомобиллар иккиламчи бозорда ўртача 1,8 - 2,5 млрд сўм нарх (ёки $147 минг - $208 минг) атрофида сотилмоқда. Очиқ манбаларда (27.08.2024 й.ҳолатига) агентликнинг марказий аппарати балансида давлат рақами 01|704 VCA бўлган «Mercedes-Benz E-450» русумли хизмат автомобили мавжуд эканлиги кўрсатилган. 2022 йилда эса агентликнинг балансида давлат рақами 01|704 PSV бўлган «Mercedes-Benz S-450» русумли хизмат автомобили мавжуд бўлганини кўриш мумкин. Бироқ ҳеч қайси очиқ манбада Кадастр агентлиги балансида «Genesis G90» русумли премиум классдаги қимматбаҳо хизмат автомобили мавжуд эканлигини ҳамда унинг харид қилинишига оид бирорта маълумотни топиш имконсиз. Юқори эҳтимол билан мазкур транспорт воситаси ёпиқ қарор ва баённомалар орқали харид қилинган бўлиши мумкин. Давлат харидлари билан боғлиқ жараёнлар, айниқса, қимматбаҳо хизмат автомобилларига доир харидларни ўрганиш борасида ортирилган тажриба, ҳар ҳолда шундай хулосага олиб келяпти.
Telegram Center
Telegram Center
Channel