View in Telegram
Ревизор 🧮
2024 йил 12 сентябрь куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан «Учқун МФЙ биносини қуриш учун қурулиш моллари» харид қилиш юзасидан бошланғич нархи 349 млн 410 минг сўмлик танлов эълон қилинган.…
«ME`MOR» МЧЖ ғолиб бўлган ушбу танловда «OFFICE TECHNO» МЧЖ захира ғолиби деб эълон қилинган.

Захира ғолиби томонидан танловга тақдим этилган хужжатларни ўрганиш жараёнида, танловнинг айрим қатъий мезонларга иштирокчи адашиб умуман бошқа юридик шахсни хужжатларини тақдим этганлиги аниқланди.

Хусусан, "Танлов иштирокчилари томонидан коррупсия кўринишларига йўл қўймаслиги бўйича кафолат хатининг мавжудлиги" ҳамда "Ўз вақтида ишларни бажариш ва тугрисида кафолат хати ва 1-йил бошка тузилган шартномалари" қатъий мезонларига «BEXRUZ FAYZ» МЧЖ нинг хужжатлари тақдим этилган.

«BEXRUZ FAYZ» МЧЖ ушбу танловга бехосдан аралашиб қолмаган, унинг 100 фоиз улушига Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бош ҳисобчиси, танлов комиссиясининг котиби Курбанова Гавхар Хамидуллаевна эгалик қилади.

Ушбу танловдаги қонунбузарлик бўйича Рақобат қўмитаси ҳам, Антикоррупция агентлиги ҳам ҳозирча муносабат билдиргани йўқ. Умуман олганда, кузатувларимизга кўра мазкур икки ташкилот @revizor_uzb эълон қилинган материаллардаги эҳтимолий қонунбузарликларга нисбатан танланма усулда муносабат билдираётгандек. Бу ҳақда батафсил пост эълон қилинади.
Telegram Center
Telegram Center
Channel