View in Telegram
2024 йил 19 сентябрь куни «XORAZM PITNAK PLAST» МЧЖ томонидан «Damas автомобилининг пластмасса эҳтиёт қисмини ишлаб чиқариш» бўйича бошланғич нархи 3 млрд 900 млн сўмлик танлов ўтказилган. «XORAZM PITNAK PLAST» МЧЖ давлат корхонаси ҳисобланиб, унинг 100 фоиз улушига Давлат активларини бошқариш агентлиги эгалик қилади. Ушбу танловда энг яхши таклифни аниқлаш орқали 3 млрд 750 млн сўм нарх таклифини билдирган «SIFATLI IDEAL QURUVCHI» МЧЖ танлов ғолиби, «FIBRA KABEL» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган. Иштирокчилар томонидан танлов комиссиясига тақдим этилган маълумотларга кўра, «SIFATLI IDEAL QURUVCHI» МЧЖ — Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Тўралар 1-берк кўчаси 12-уйда жойлашган. «FIBRA KABEL» МЧЖнинг ягона таъсисчиси Гафуров Алишер Бахтиярович эса Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Тўралар 2-берк кўчаси 12-уйда яшайди. Бундан ташқари, «FIBRA KABEL» МЧЖ жойлашган манзилда «SIFATLI IDEAL QURUVCHI» МЧЖнинг раҳабри ва ягона таъсисчиси ҳисобланувчи Эминов Азаматжонга тегишли бўлган «HITECH TOYS» МЧЖ (ҳозирда фаолият кўрсатмайди) ҳам фаолият юритган. Кўриниб турибдики, танлаш ғолиби ва заҳира ғолиби бир-бирига бегона эмас, уларни боғловчи алоқалар айни бир манзилга олиб боради. @revizor_uzb
Telegram Center
Telegram Center
Channel